Мамлакатимизда автомобиллар сонининг ортиб бораётгани йўлларда тирбандликларни келтириб чиқармоқда.
Йўл транспорт ҳодисаларининг сони ҳам ортиб бормоқда. Бунга сабаб бўлаётган омиллар эса жуда кўп:
– шошқалоқ ва тажрибасиз ҳайдовчилар йўлларда рисоладагидек ҳаракатлана олмаяпти, бир-бирини ҳурмат қилмайди;
– йўллардаги ўйдим-чуқурликлар билан боғлиқ муаммолар айрим жойларда тўлиқ бартараф этилмаяпти;
– йўл инфратузилмаси билан боғлиқ айрим камчиликларни бартараф этишга бўлган эҳтиёжлар бор;
– тирбандликлар натижасида инсонлар вақтининг қанчадир қисми йўлларда ўтмоқда;
– йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бир мунча қийинлашиб бормоқда.
Бу муаммо, айниқса, дам олиш кунларида бозорга отланганингизда, мактаб ва ОТМларида ўқиш даврида яққол сезилмоқда, шундай эмасми?
Хўш, юқоридаги муаммоларнинг ечими қаерда?
“Муаммо ва ечим” лойиҳаси орқали эртага 2 июнь куни ЎзА сайти ва ижтимоий тармоқдаги каналлари орқали томоша қиламиз!
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/q5QdW6tnL20" title="АНОНС: ЙЎЛЛАРДАГИ ТИРБАНДЛИКЛАРГА КИМ АЙБДОР? — “МУАММО ВА ЕЧИМ”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>