Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АНОНС: Россия Ташқи ишлар вазирлигида қарийб ярим аср фаолият кўрсатган ягона ватандош билан суҳбат
10:30 / 2021-01-27

ЎзА “Гурунг”ининг навбатдаги меҳмони Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича собиқ элчиси, дипломат Анвар Азимов.

Ўтган асрнинг 60-70-йилларида бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг учта вакили собиқ Иттифоқнинг Яқин Шарқ давлатларида фавқулодда ва мухтор элчи бўлиб ишлаган. Сурияда Нуриддин Муҳитдинов, Иорданияда Рафиқ Нишонов ва Ливанда Сарвар Олимжонович Азимов.

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, адиб Сарвар Азимовнинг ўғли Анвар Азимовга Россия энциклопедияларида шундай тариф берилади: “... келиб чиқиши Ўзбекистонлик бўлган Россия дипломати”, “Учта давлатда аввал Собиқ Иттифоқ, сўнгра Россия Федерациясининг элчиси бўлиб ишлаган ўзбек миллатига мансуб ягона элчи”.

Дипломат ватандошимиз шунингдек, Венадаги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик кенгаши – ЕҲҲТда, Сараеводаги Олий вакиллар аппаратида доимий вакил бўлиб хизмат қилган.

Сайтимизда тез кунда бериладиган лавҳа ҳамда суҳбатда дипломат Анвар Азимовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида гап боради.

Сайтимизни кузатиб боринг.