Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АНОНС: БУЛЛИНГ ёхуд мактабдаги зўравонлик (+видео)
18:36 / 2023-11-02

Дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги ўқувчиларнинг тахминан 50 фоизи мактабда ва унинг атрофида тенгдошларининг зўравонлигига дучор бўлганликларини айтишади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 11 ёшдаги 44% бола ва 15 ёшдаги 27% бола камситилиш объектига айланади. 42% ўқувчилар ўзлари буллинг билан шуғулланганини тан олса, улардан 20% и буни мунтазам бажарганини айтади.

Бошланғич мактабда катта синф болалари кичик синф тарбияланувчиларини ҳақорат қилади, камситади. Баъзида турли нарсаларини олиб қўяди. 11-15 ёшли болалар орасида ғийбат, ҳазиломуз камситишлар, яккалаш кўп учрайди. Бу каби ҳужумларга учраган болалар ёлғизлик, иложсизлик, дард ҳиссини туяди. Лекин биз буллинг нима эканлигини биламизми? Мактаб ўқувчилари ўртасидаги зўравонликда педагоглар ва мактаб психологлари қанчалик аҳамиятга эга? “Буллинг”ни олдини олиш мумкинми?

Бизни кузатишда давом этинг. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан тайёрланган ушбу таҳлилий кўрсатувни тез орада сайтимизда кўришингиз мумкин.

<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/K_hQOSvi3g8" title="АНОНС: БУЛЛИНГ ёхуд мактабдаги зўравонлик" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов (ЎзА)