Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анналена Бербок Ўзбекистонда
20:21 / 2022-11-01

У ҳақда нима биламиз?

Маълумки, шу кунларда Германия Федерал ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турибди. Шу муносабат билан ушбу сиёсатчи ҳақида ўқувчиларга қисқача маълумот беришни лозим топдик.

Анналена Бербок 2021 йил 8 декабрда ГФР ташқи сиёсат идораси раҳбари лавозимини эгаллаган. У мамлакат тарихида энг ёш ТИВ етакчиси ва ушбу идорага раҳбарлик қилган биринчи аёл ҳисобланади.

Анналена 1980 йил 15 декабрь куни Ғарбий Германиянинг Ганновер шаҳрида муҳандис оиласида дунёга келган.

2002-2004 йилларда Гамбург университетида сиёсатшунослик ва ҳуқуқни ўрганди. 2005 йил Лондон Иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабида ўқиб, халқаро оммавий ҳуқуқ бўйича магистр даражасини олди.

У “Hannoversche Allgemeine Zeitung” (HAZ) газетаси, Шимолий Германия радиоси ва “DPA” агентлигида жамоачи ходим сифатида ишлаган. Страсбургда Европа кенгаши тизимида ва Европа парламентида амалиёт ўтаган.

2005 йил Бербок "Иттифоқ-90/Яшиллар" партиясига қўшилди. 2009 йилдан бошлаб партияда турли лавозимларни эгаллаб келди: 2009-2013 йиллари Бранденбургда партия ҳамраиси, 2009-2012 йиллар “Европа Яшиллар партияси” бошқаруви аъзоси, 2012-2013 йилларда федерал даражада партия кенгаши аъзоси.

2021 йил сентябрь ойида ГФР канцлери лавозимига бўлиб ўтган сайловда “Иттифоқ-90/Яшиллар” партиясидан номзоди қўйилди. Ўшанда у атиги 14,8 фоиз овоз тўплаган.

Г.Абдуллаева, ЎзА