Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аниқланиши жуда қийин бўлган COVID-19нинг янги варианти пайдо бўлди
15:09 / 2022-02-04

Мавжуд тестлар билан аниқлаш жуда қийин бўлган омикрон штаммининг янги тури Африкада топилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Африка бўлимининг вирусологи Никси Гумеде-Молетси маълум қилди.

- Омикроннинг БА.2 номли янги кичик тури қитъанинг бешта давлатида аниқланди: Ботсвана, Кения, Малави, Сенегал ва Жанубий Африкада. Биз бундан жуда хавотирдамиз, - дейди вирусолог.

Бир оз олдинроқ, БА.2 Европада, аниқроғи, Данияда аниқланган эди. Даниялик олимларнинг фикрига кўра, кичик турнинг тарқалиш кўлами ошган.

Никси Гумеде-Молетсининг таъкидлашича, БА.2ни аниқлаш жуда қийин, чунки омикрон штаммини аниқлаш учун ишлаб чиқилган тестлар уни кўра олмайди. 
- Биз ушбу кичик тур ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун бутун дунё бўйлаб бир қатор лабораториялар билан ўзаро ҳамкорликда ишламоқдамиз, - деди ЖССТ расмийси.

БА.1 деб белгиланган омикрон-штамми биринчи марта ўтган ноябрь ойида Жанубий Африка ва Ботсванада топилганди. Жуда тез тарқалган, бу COVID-19 варианти дунёда яна бир коронавирус тўлқинини келтириб чиқарди.

 

ЎзА