English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анимацион форумга старт берилди
16:17 / 2022-04-18

Кинематография агентлиги ташаббуси билан бир неча ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган Тошкент халқаро анимацион форуми бошланиши олдидан ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар ва ёшлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази директори Маъруф Мухторов, вакил Барно Ўнгбоева, журналист Шоҳира Рауфбоева, форум ташкилотчиси Жавлон Камалов, Республика Миллий кинофонди директори Элжон Аббасов иштирок этишиб, ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.  



Матбуот анжуманида форум доирасида намойишлари кутилаётган ўзбек ва хориж анимацион фильмлари таништирилди.   

Шунингдек, дастурдан ўрин олган барча тадбирлар, воркшоплар, маҳорат дарслари ва бошқа учрашувлар ҳақида қисқача маълумотлар берилди.  


ЎзА