Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангренда янги ижтиомий соҳа объектлари иш бошлади
17:38 / 2022-08-27

Ангрен шаҳрида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида бир қатор ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган пресс-турда ОАВ вакиллари шаҳар ҳокими Алишер Райимов ва секторлар раҳбарлари иштирокида мазкур объектларнинг очилиш маросимида қатнашди.

Дастлабки манзил "Облиқ" маҳалласида 2-оилавий поликлиника иш бошлади.  

Мазкур 150 қатновга мўлжалланган 2-ОП филиалида қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш ва  ишга тушириш.

Замонавий кўриниш ва тиббиёт ютуқлари татбиқ этилган 150 қатнов қувватига эга муассасада аҳоли учун барча қулайликларга эга. Икки қаватли бинода барча хоналар замонавий жиҳозланган бўлиб, УЗИ, ЭКГ, физиотерапия, лаборатория ускуналари билан таъминланган. Олий тоифали шифокорлар ва ҳамширалар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Янги тиббиёт пункти қурилгани ҳудуд аҳолиси учун байрамга катта совға бўлди. Эндиликда маҳалла аҳли оддий тиббий хизматлар учун ҳам узоққа бормайди.

Очилиш маросимида иштирокчилар бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича ҳудуддаги жами амбулатория поликлиника муассасаларининг қуввати 3 минг 700 қувватга эга. Улар тор мутахассислар фаолиятини йўлга қўйилиши оилавий поликлиникаларда аҳоли қабулини оширмоқда.

Навбатдаги манзил “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 44-давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилган бу боғча 280 ўринли бўлиб, болажонларнинг таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган.

Муассасадаги барча ёш гуруҳи учун ётоқ ва ўйин хоналари, ошхона, мусиқа ва спорт зали, мўжаз кутубхона, тиббиёт хонаси ва маъмурий хоналар зарур мебеллар, ошхона жиҳозлари, болалар ўйинчоқлари, спорт инвентарлари билан жиҳозланган. Боғча ҳовлисидаги айвон ва очиқ спорт майдончаси ободонлаштирилган.

Сўнгги йилларда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун яратилган қулай шароитлар жойларда болалар боғчалари сонини янада оширишга хизмат қилди. Ҳатто энди энг олис жойларда ҳам бу борада аҳолига қулайлик яратиляпти.

Шу йил бошидан буён Тошкент вилоятида 169 та мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Мамлакатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида эса 12 та давлат ва 2 та хусусий иш бошлайди.

Ҳозир биргина Ангрен шаҳрида 3-7 ёшли мактабгача таълимга қамраб олинган болалар 12 минг 780 нафарни ташкил қиляпти. Бу йил якунигача болаларни боғчаларга қамровини 87,5 фоизга етказиш режалаштирилмокда. Шу мақсадда кўплаб давлат мактабгача таълим ташкилотлари қошида 1 ва 2 сменали 41 та мажбурий бепул бир йиллик таълим гуруҳлари ташкил этилган ва 984 нафар болалар қамраб олинган.

Пресс-тур давомида журналистлар яна бир қатор саноат ва ишлаб чиқариш тармоқларининг фаолияти билан танишди.

 

А.Мусаев,ЎзА.