English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангрен шаҳрида таълим сифатини ошириш бўйича янги тажриба қўлланмоқда
12:31 / 2020-10-08

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан “Келажакка йўл мактаб остонасидан бошланади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.


Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан “Келажакка йўл мактаб остонасидан бошланади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Таълим жараёнини сифатли ўқув ресурслари билан бойитиш учун салоҳиятли профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш, олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш ва ота-оналарнинг бу жараёнларда фарзандларига нисбатан талабчанлигини ошириш каби масалаларга бағишланган тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р.Абдуқодирова, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, ота-оналар ва олийгоҳларга ўқишга кирган ёшлар иштирок этди.

Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб бўлиб, ушбу жараёнларни самарали олиб боришда малакали ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни борлиги, билим беришда илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда эса миллий анъана ва қадриятларга суяниш муҳимлиги таъкидланди.

Олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли 2019/2020 ўқув йилида ангренлик ёшлар фанлар кесимида ўтказилган олимпиаданинг вилоят ва республика босқичларида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди. Шунингдек, “Йил ўқитувчиси” кўрик танловида икки нафар фан ўқитувчиси вилоят босқичида 1 ўринни қўлга киритиб Республика босқичига йўлланма олди.

Маълумотларга кўра, жорий йил ҳудудда 2 минг 400 нафар битирувчидан 26 фоизи олий таълимга ўқишга қабул қилинган. Қолгани техникум ва коллежларга жалб қилиниб, норасмий бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Эътиборлиси, айрим ёшлар хориждаги олийгоҳларга ҳам қабул қилинган.

Тадбирда мутахассислар томонидан ўқитиш методлари, таълим стандартлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларидан, илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш, тарбияда миллий анъаналарга суяниш муҳимлиги қайд этилди. Президентимизнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган вазифалар ижроси юзасидан фикр алмашилди. Оиладаги таълим-тарбия муҳити, ота-оналарнинг масъулияти ва ўқитувчилар билан ҳамкорлиги масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Мутасаддилар томонидан фаол ота-оналар, иқтидорли ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

photo_2020-10-08_12-30-48.jpg

photo_2020-10-08_12-30-49.jpg