English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ангрен” ЭИЗда 800 янги иш ўрни яратилади
11:42 / 2023-03-25

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Вьетнамнинг “Mareven Food Holdings” компанияси директори Нгуен Дуонг билан видеоконференция тарзида музокара ўтказди.

Учрашувда 125 миллион долларлик тез тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, қуритилган сабзавот, чипс ишлаб чиқарадиган йирик завод қуриш йўлидаги чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди. Тошкент вилоятидаги “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириладиган мазкур лойиҳа асосида 800 янги иш ўрни яратилади.

Мулоқот чоғида вьетнамлик ҳамкорлар компания маҳсулотларини қабул қилиш ва Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари бозорига тарқатиш мақсадида Тошкент вилоятида логистика маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг жорий ҳолати ҳақида ҳам сўзлаб берди. Томонлар мамлакатимизда мазкур компаниянинг ишлаб чиқариш ва логистика объектларини ишга тушириш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида кўплаб лойиҳалар амалга ошириш, ҳамкорликни мунтазам ривожлантириб боришга келишиб олди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Mareven Food Holdings” қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича лойиҳаларга сармоя киритади. Компаниянинг халқаро портфелига “Rollton”, “Bigbon”, “Mareven Professional Food”, “Petra”, “Actibo” брендлари киради.

ЎзА