Ангорлик пахтакорлар ҳам зафар қучди
Бугун Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани деҳқонлари ҳам мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, йиллик пахта топшириш шартномавий режасини бажарди. Тумандаги 31 та фермер хўжалиги ва “Замин Ангор кластер” пахта тўқимачилик кластери 4 минг 734 гектар майдонда ғўзанинг ингичка ва ўрта толали “Термиз 202”, “Юксалиш”, “Бухоро-10” каби навларидан мўл ҳосил тўплади. Қабул шохобчаларига 18 минг 639 тоннадан ортиқ пахта топшириб, белгиланган режани уддалади.
Шу кунгача ҳосили йиғиштириб олинган майдонлардан ўртача 40-41 центнердан хом ашё олинди. “Рустам Шўрчи”, “Турсунбой Шўрчи”, “Хуршидбек Жамшидбек Маданият” ҳамда “Замин Ангор кластер” масъулияти чекланган жамияти далаларида 43 центнердан ортиқ ҳосил йиғиб олишга эришилди.

Туман пахтакорлари йиғим-теримни давом эттирмоқда.
Х. Маматрайимов, ЎзА мухбири