Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов фаол ва истеъдодли ёшлар билан учрашди.
Очиқ мулоқотда туман ҳокими шижоаткор йигит-қизларни Конституциямиз қабул қилинган куннинг 33 йиллик байрами билан табриклаб, мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, изланиши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун барча шароит яратилганини қайд этди. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланаётган ангорлик йигит-қизлар ҳам таълим, спорт, санъат, IT каби соҳаларда яхши ютуқларни қўлга киритаётгани, тадбиркорлик билан шуғулланиб, жамоат ишларида фаол иштирок этаётганини алоҳида этди.


Учрашувда ёшлар таклиф ва келгусидаги режалари ҳақида фикр юритди. Дуч келаётган муаммоларни ўртага ташлади. Туманнинг биринчи раҳбари ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаб, қулай шароит яратиш, улар ўртага ташлаган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.


Юзма-юз мулоқот якунида турли соҳаларда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ ёшлар муносиб рағбатлантирилиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири