Ангорда ғўза гуллади
Сурхондарё вилоятидаги “Zamin Angor Cluster” пахтачилик-тўқимачилик кластерининг Кайран маҳалласи далаларда шу йил март ойи бошида 12 гектар майдонга экилган “Термиз-202” навли чигит ғўзаси гуллади.
Мамлакатимизда кластер тизими жорий этилиб, сифатли, маҳаллий иқлимга мос ғўза навларини парваришлашга қаратилаётган эътибор эртаги мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлмоқда. Пахтакорлар эртапишар ва юқори толали пахта навларини парваришлаб, ҳосилдорликни ошириш ва кўпроқ даромад олишга интилмоқда. Бу жараёнда мавжуд агротехник тадбирлар ўз вақтида, сифатли амалга оширилаётгани ҳам ҳосилнинг эрта гул кўрсатиб, ёз фаслида пишиб, етилишига кўмаклашмоқда.



Жорий йилда туман деҳқонлари пахта етиштираётган 4 минг 450 гектар майдоннинг 3 минг 681 гектарида “Zamin Angor Cluster” пахтачилик-тўқимачилик кластери миришкорлари ғўза парваришламоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири