Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангорда битирувчи ёшлар учун етарли иш ўрни яратилган
14:07 / 2025-07-10

Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов жорий йилда олий таълим муассасаларини битираётган ёшлар билан учрашди.

Очиқ мулоқот чоғида туман раҳбари мамлакатимизда йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасаларида касб сирларини чуқур эгаллаётган ёш мутахассислар бандлигини таъминлашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида алоҳида сўз юритди. Эндиликда улар самарали меҳнат қилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Ёш мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Тадбир доирасида битирувчи ёшлар учун 70 га яқин ташкилот, муассаса ва корхона 215 нафар бўлғуси мутахассислар учун 251 та бўш иш ўрнини тақдим этди. Педагогика йўналишини битираётган 142 нафар йигит-қизга шу йўналишдаги иш жойлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди. 

Учрашувда ёш мутахассисларнинг бандлик масаласини ҳал этиш муҳокама этилиб, тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларига бириктирилди. Аниқ вазифалар белгилаб берилди. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири