Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ангор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг мол-мулки аукционга чиқарилди
12:30 / 2021-03-19

Сурхондарё вилоятидаги “Ангор пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларига асосан 1 миллиард 700 миллион сўмлик муддатида тўланмаган солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, 3 миллиард 900 миллион сўм қарздорликни бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига ундириш белгиланган.

Мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ангор тумани бўлими томонидан ижро иши юритилиб, қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари хатланган. Инкассо топшириқномалари қўйилган.  

МИБ вилоят бошқармасидан маълум қилишларича, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш мақсадида қарздорлик эвазига акциядорлик жамиятининг Гиламбоб маҳалласидаги “Таллимарон пахта тайёрлов маскани” бино-иншоотлари хатланди. Мутахассис томонидан 5,2 миллиард сўмга баҳоланиб, «E-Ijro Auksion» ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.

Шунингдек, қарздор корхонага 12 турдаги мол-мулклар хатланиб, баҳолатиш ва реализация қилиш чоралари кўрилмоқда. Сотувдан тушган маблағлар ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга йўналтирилади.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА