Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Англия Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашиш тажрибасидан фойдаланади
20:13 / 2020-04-16

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази хабар берди.


Мамлакатимизнинг Лондон шаҳридаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Буюк Британия тиббиёт соҳаси мутахассислари иштирокида янги коронавирус инфекцияси — COVID-19 профилактикаси ва касалликни даволаш бўйича тажриба алмашиш мақсадида видеоконференция шаклида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот маркази хабар берди.

Онлайн-учрашувда Британия томонидан Лондондаги Льюшам университет госпиталининг анестезиология ва реаниматология департаменти директори, доктор Вакас Холид, шифокорлар Ричард Фриз ва Фазлиддин Муродов, Ўзбекистон томонидан Республика шошилинч-тез тиббий ёрдам илмий маркази вакиллари, шунингдек мамлакатимизнинг турли минтақаларидан анестезиолог ва реаниматологлар иштирок этди.

Видеоконференцияда икки давлат мутахассислари коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар, тиббиёт муассасаларида беморларга ташхис қўйишга оид ва уларни даволаш услублари борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга доир ахборотлар бўйича батафсил фикр алмашдилар. Жонлантириш бўлимларида оғир аҳволда ётган беморларни даволаш бўйича қўлланаётган янгича услубларга алоҳида эътибор қаратилди. Британия мутахассисларида, айниқса, ўзбекистонлик ҳамкасбларининг коронавирус юққан беморларни “COVID-19”ни бошидан кечирган инсонлар қони плазмасидан фойдаланган ҳолда даволаш бўйича олиб бораётган илмий изланишлари ва бу усулни мамлакатнинг барча клиникаларида қўллаш режаси алоҳида қизиқиш уйғотди.

Томонларнинг эътирофича, онлайн-мулоқот жуда фойдали, самарали кечди ва ҳар икки давлат тиббий ходимларига янги коронавирус тўғрисидаги ҳамда мазкур касалликни даволаш усуллари билан боғлиқ мавжуд билимларини янада бойитиш имконини берди.

Суҳбат якунида келгусида ҳам ҳамкорлик алоқаларини узмаслик ва турли шаклдаги учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.