Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангиография бўлими биноси фойдаланишга топширилди
15:34 / 2024-07-25

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг Ангиография бўлими биноси фойдаланишга топширилди.

Ангиография қон ва лимфа томирлари касалликларини, шунингдек, мия, юрак, ўпкадаги касалликларни қон томирларидаги ўзгаришларга қараб аниқлашда қўлланилади. Замонавий ангиография қон томирига радио-шаффоф контраст моддани киритиш ва рентгенографияга асосланган флюороскопия каби усуллардан фойдаланган ҳолда тасвирлаш орқали амалга оширилади.  

[gallery-18414]

Мазкур бўлим ангиография қурилмаси билан жиҳозланган бўлиб, Швейцариянинг "Daytech" компанияси билан ўзаро келишув асосида 530 минг АҚШ долларига сотиб олинган. У юрак-қон томир ва соҳадаги бошқа  турли касалликларни эрта аниқлаш ҳамда олдини олишга хизмат қилади. Қурилмадан нейрохирургия, неврология, кардиология, қон-томир жарроҳлигида, урология ва терапияда фойдаланиш мумкин.  

Очилиш маросимида иштирок этганлар бўлим фаолияти билан яқиндан танишди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари