Aнгела Меркель Москвага ташриф буюради
Германия Канцлери Aнгела Меркель 20 август куни Москвага ташриф буюради. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Стеффен Зайберт Берлиндаги брифингда маълум қилди.
Ҳозирча ташрифнинг мақсади аниқ эмас. Зайберт кейинги ҳафта бошларида бу ҳақда тўлиқ баёнот берилишини таъкидлаган.
Хабарларга кўра, ташриф давомида Ангела Меркель Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади.
Қолаверса, у 22 август куни Киев шаҳрига ҳам бориши маълум қилинди.
Аввалроқ Кремлда Владимир Путин Ангела Меркель билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилиши ҳақида хабар берилган эди.