French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ангела Меркель: “Карантин қоидаларига риоя қилган ҳар бир киши инсон ҳаётини қутқарган бўлади”
22:50 / 2020-04-27

У фуқароларга подкаст йўллаб, уларни уйда қолишлари ва ўрнатилган тартиб-қоидаларга сабр билан амал қилишда давом этишларини сўради.


Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат фуқароларига коронавирус туфайли мамлакатда жорий этилган карантин қоидаларига риоя қилаётганликлари учун ташаккур билдирди, деб ёзмоқда немис матбуоти.

У фуқароларга подкаст йўллаб, уларни уйда қолишлари ва ўрнатилган тартиб-қоидаларга сабр билан амал қилишда давом этишларини сўради. “Янги ўрнатилган тартиб-қоидалар мамлакат ҳаётида бир қанча чекловларни жорий этишга зарурат туғдирди. Деярли ҳар бир киши бу касалликни юқтирмаслик учун ҳукумат чиқарган қонун-қоидаларга риоя қилмоқда. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳар бир киши инсон ҳаётини қутқарган бўлади”, деди ҳукумат раҳбари.

Вирус юқтирганлар сони тобора ортиб бораётганидан ташвишга тушган канцлер, Германияда карантин ҳали давом этишини билдирди. Сўнги беш кун ичида коронавирус юқтирганлар икки баробарга ошган, вазият шу алфозда давом этса, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими пандемия тизгинини жиловлай олмайди, деб ёзмоқда “Шпигель” нашри.

Германия ҳукумати идораси раҳбари Ҳельге Браун “Тагесшпигель” билан бўлган суҳбатда карантин муддати давом этишини маълум қилган. У айниқса, мамлакатдаги катта ёшли инсонларга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини таъкидлаган.