Ангела Меркель 12 ноябрда Ливия бўйича анжуманда иштирок этади
Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркель 12 ноябрда Франция пойтахтидаги Ливия бўйича анжуманда иштирок этади, дейилади “ТАСС” хабарида.
Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Зайберт Берлинда журналистларга: “Канцлер Франция президенти Эммануэль Макрон таклифига биноан Парижга боради”, деди.
Анжуманнинг бошқа иштирокчилари сифатида у Италия, Ливия ва БМТ вакилларини тилга олди.
“Ливиядаги бўлажак парламент сайловлари ва мамлакатдан хориж қўшини чиқарилиши каби масалалар диққат марказида бўлади”, деб қўшимча қилди. Зайберт. Унинг сўзларига кўра, Берлиннинг мақсади – зиддият ечими йўлида Ливияни қўллаб-қувватлашдан иборат.