Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ангар” усулида кичик тўқимачилик бинолари қурилиб, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тадбиркорларга берилади
14:58 / 2024-02-16

Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Вилоят кластерлари 43 фоиз ип-калавани хомашё шаклида 4 баробар арзон сотаётгани кўрсатиб ўтилиб, қайта ишлашни 100 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди. 

Бунинг учун жорий йилда 150 миллион долларлик бўяш ва тайёр кийим ишлаб чиқариш лойиҳаларини якунлаш, 6 мингта иш ўрни яратиш мўлжалланган. Лойиҳаларга италиялик нуфузли дизайнерлар таклиф қилинади.

Шунингдек, “ангар” усулида кичик тўқимачилик бинолари қурилиб, 7 йилда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тадбиркорларга берилади.

ЎзА