Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андрей БИСТРИЦКИЙ: Ўзбекистондаги ривожланиш тенденцияси Амир Темур интилишларига монанд
17:55 / 2019-11-10

Бугун, 10 ноябрь куни конференция доирасида Ўзбекистон – Россия махсус сессияси ташкил этилди.


Бугун, 10 ноябрь куни конференция доирасида Ўзбекистон – Россия махсус сессияси ташкил этилди.

Ушбу мажлис ва конференция ҳақида “Валдай” халқаро мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фонди Кенгаши раиси Андрей БИСТРИЦКИЙ ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– “Валдай” халқаро мунозара клуби Осиё конференцияси илк кунида Ўзбекистон – Россия муносабатларига бағишланган махсус сессия ташкил этилди. Мажлис фаол ва ишчанлик руҳида кечди. Ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳар бир масала моҳиятини теран ҳис этган ҳолда, мос қарашлар бўйича фикр алмашиш ва якдил хулосалар ишлаб чиқиш имконига эга бўлдик.

Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги ривожланиш тенденциялари юқори кўрсаткичларга эга. Бу жараён, қайсидир маънода, Амир Темурнинг давлат ва жамият ҳаётини тараққий эттиришдаги интилишларига монанд, дейиш мумкин.

Ўзбекистон – Россия муносабатлари ҳақида сўз борганда, икки мамлакат геосиёсий, минтақада барқарорликни таъминлаш бўйича якдил ва ўхшаш қарашларга эга эканини таъкидлаш жоиз. Ушбу соҳадаги ҳамкорлик эса ўзаро мулоқот ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш орқали амалга оширилмоқда. Сессия мажлиси чоғида қатор муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилгани айни жараёндаги яна бир қадамдир.

Афғонистондаги вазият минтақа хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Ўзбекистон мазкур диёрга қўшни мамлакат сифатида ўзаро муносабатларни изга солиш ва ҳамкорлик бўйича катта тажрибага эга. Конференция якунида шу ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича режаларимизни белгилаб олишимиз мумкин бўлади.