Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андреа Пирло «Ювентус» бош мураббийи этиб тайинланди
07:20 / 2020-08-09

Европа Чемпионлар лигасида, таркибида Роналдудек жаҳон юлдузи бўлишига қарамай «Ювентус» «Лион»га икки ўйин якунига кўра имкониятни бой бериб қўйди.


Европа Чемпионлар лигасида, таркибида Роналдудек жаҳон юлдузи бўлишига қарамай «Ювентус» «Лион»га икки ўйин якунига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

Ўз майдонида кечган ўйинда гарчи Роналду рақиблар дарвозасини икки бор ишғол эта олсада, мезбонлар ўз дарвозаларидан ҳам битта гол ўтказиб юборишди ва биринчи учрашувдаги ягона гол тўплар нисбатига кўра «Лион»ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Мусобақада фақат ғолибликни кўзлаган, амалда эса чорак финалга ҳам етиб бора олмаган «Ювентус»да айбдор сифатида бош мураббий Маурицио Сарри жазоланди ва ишдан олинди. Қонун-қоида бўйича агар шартнома иккала томоннинг розилигисиз бекор қилинган бўлса, у ҳолда Турин клуби 61 ёшли мутахассисга 20,3 млн евро тўлашга мажбур бўлади. Сабаби, Сарри «Ювентус» билан 2022 йилнинг ёзигача битим тузган ва унинг маоши йилига 5,5 млн евро қилиб белгиланган.

«Ювентус» клуби матбуот хизматининг хабар қилишича, клуб Андреа Пирлони жамоа бош мураббийи сифатида эълон қилган. 41 ёшли мутахассис «кекса сеньоралар» билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Пирло мазкур жамоага бегона эмас, 2011-2015 йиллар футболчи сифатида фаолият кўрсатган. Бош мураббий сифатида тайинловдан олдин эса эса клубнинг ёшлар (U-23) жамоасини бошқариши эълон қилинган эди.