Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андреа Маньяни: “Кинематографлар турли давлатлар маданиятини бир-бирига боғлайди” (+видео)
16:23 / 2023-11-02

Самарқандда Янги итальян фильмлари фестивалининг расмий очилиши бўлиб ўтди.

Ушбу фестиваль ХVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.  

Тантанали маросимда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, N.I.C.E. итальян фильмлари фестивали раҳбари Вивиана Дель Бьянко, «Евроосиёни ўрганамиз» халқаро ассоциацияси директори Антонио Фаллико ва бошқалар ушбу фестиваль икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.  

–Ушбу фестиваль ҳамкорлигимизнинг давоми дейиш мумкин. Биз уч йил мобайнида Италия кинематографлари билан бир қатор тадбирларни амалга оширяпмиз. Алоҳида қайд этиш керакки, Тошкент халқаро фестивалида Италия делегацияси фаол қатнашади. Президентимиз томонидан қайта тикланган ушбу афсонавий фестивалда Италия кино кунлари ўтказилмоқда. Самарқандда эса Янги итальян фильмлари фестивалини ташкил қилдик. 3 ноябрь куни  кинофорум бўлади ва унда таниқли кинорежиссёрлар қатнашади. Улар билан янги кино лойиҳалар ҳақида фикрлашамиз. Қайд этишим керакки, ҳамкорлигимиз жараёнида бир қатор ҳужжатли  фильмларни биргаликда ишладик. Энди асосий мақсадимиз италиялик кинематографлар билан бадиий фильмлар олишдир, –деди Фирдавс Абдухолиқов.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3jmAf-Pdifw" title="Андреа Маньяни: “Кинематографлар турли давлатлар маданиятини бир-бирига боғлайди”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Италиялик режиссёр Андреа Маньяни фестиваль ҳамкорлик алоқалари учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.  

–"Узоқ пойга" фильми режиссёриман. Ушбу фестивалда қатнашаётганимдан бағоят мамнунман. Кинематографлар турли давлатлар маданиятини бир-бирига боғлайди. Шу сабабли, турли мавзуларда фильмларни намойиш қилиш муҳим, деб ҳисоблайман ва ўзим одамлар севиб томоша қиладиган фильмларни яратишни яхши кўраман. Очиғи, Самарқанд шаҳрига илк бор келишим. Юртингизнинг Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарлари ўзига хос ва бетакрордир. Самарқандга яна келаман ва ҳамкорликда лойиҳалар киламиз,  деган умиддаман, – деди Андреа Маньяни.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу фестиваль 4 ноябрь куни ўз ишини якунлайди.  

Насиба Зиёдуллаева,

Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА