Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижоннинг энг намунали маҳалла етакчиси
12:58 / 2022-12-02

Андижонда “Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларни, айниқса, маҳалла ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.  

Айни кунда Андижон вилоятидаги 887 та маҳалла фуқаролар йиғинида иш олиб бораётган Ёшлар етакчилари маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, маҳалла ёшларининг муаммоларини аниқлаш ва ижобий ҳал этиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда.  

Андижон вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармалари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда унинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 нафар маҳалла ёшлари етакчиси иштирок этди.  

[gallery-9811]

Якуний натижаларга кўра, Асака туманидаги Бахрин маҳалла фуқаролар йиғини Ёшлар етакчиси Фаррухбек Турсунбоев биринчи ўринни эгаллади. Энди у танловнинг мамлакат босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.  

– Маҳалладаги ҳар бир ёш, айниқса, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан уларнинг қизиқишидан, қарашларидан келиб чиқиб иш олиб боришга ҳаракат қиламан, – дейди танлов ғолиби Фаррухбек Турсунбоев. – Тенгдошларимнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, муаммоларини бартараф этиш, фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратаман. Жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллада ёшлар иштирокида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳолатлари умуман қайд этилгани йўқ, аксарият ёшлар иш билан таъминланган. Фаолиятим ижобий баҳоланиб, танлов ғолиби бўлганлигимдан хурсандман. Ушбу муваффақият менга куч ва шижоат беради, қолаверса, зиммамга улкан масъулият юклайди. Энди танловнинг республика босқичида ҳам муносиб иштирок этишга, ғолиблар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламан.  

Танловда иккинчи ўрин Шаҳрихон туманидаги Муллабой маҳалла фуқаролар йиғини етакчиси Одилжон Олимжоновга, учинчи ўрин эса Андижон шаҳридаги Наврўз маҳалласи ёшлар етакчиси Исломбек Мухторовга насиб этди.  

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат) ЎзА