Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонликлар томорқа еридан йилига уч марта ҳосил олади
17:02 / 2022-08-06

Кейинги йилларда мамлакатимизда томорқачиликни ривожлантириш, томорқадан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чунки деҳқон хўжаликлари, томорқа ер участкаларидан самарали  фойдаланиш, шу орқали юртдошларимизнинг реал даромадини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, бу борада Андижон вилоятида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида жорий йил бошидан вилоятда 564 мингта хонадондаги 25,6 минг гектар томорқа ерларининг 60 фоизида уч мартадан, қолган 40 фоизида икки мартадан ҳосил олиш тизимини яратиш ҳисобига олинадиган ҳосил миқдорини ҳар йилгига нисбатан икки баробарга ошириш чоралари кўрилди.

Натижада жами 935 минг тонна, шундан 627 минг тонна сабзавот, 50 минг тонна полиз, 165 минг тонна картошка, 18,5 минг тонна дуккакли, 1,1 минг тонна мойли ва бошқа экин турларидан 72 минг тонна ҳосил олиш ҳисоб-китоб қилинган.

Аҳоли томорқаларидан икки ва уч марта ҳосил олишни таъминлаш мақсадида, 5 минг 592  та хонадонда умумий майдони 70 гектар бўлган иссиқхоналар ташкил этилди. Биргина жорий йилнинг иккинчи чорагида 8,5 мингга яқин хонадонда 110 гектар майдонга иссиқхоналар барпо этилди.

Томорқа эгаларининг самарали меҳнати, интилиши, изланиши билан нафақат уларнинг ўзлари, балки жамият манфаат кўрмоқда. Бугунги кунга келиб, аҳоли хонадонларидаги томорқаларнинг аксариятидан икки мартадан ҳосил олинди. Айни кунларда учинчи ҳосил учун экинлар экилмоқда.

Томорқадан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар самараси ўлароқ, халқимиз дастурхони тўкинлиги таъминланмоқда, аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалмоқда.

Ф. Убайдуллаев,
З. Умурзоқов (сурат),ЎзА