Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонликлар референдумда фаол қатнашмоқда
11:49 / 2023-04-30

Андижон вилоятида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси тўғрисида” ги Ўзбекситон Республикаси констутциявий қонуни лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми бошланди.

Мамлакатимиз аҳолисининг Янги Ўзбекистонни барпо этишдек олий мақсад сари олиб борилаётгани саъй-ҳаракатлари самараси ўлароқ асосий Қонунимиз – Конституциямиз қайта ишлаб чиқилди. Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат, деган ғоя асосий мезон қилиб олинди, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси янада мустаҳкамланди.  Конституциямизни қайта ишлаб чиқишда бевосита халқнинг таклифлари, хоҳиш-истаклари эътиборга олинди. Халқимиз, кенг жамоатчиликнинг 200 мингдан ортиқ таклиф ва ташаббуслари асосида қомусимиздаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони эса 275 тадан 434 тага кўпайди, конституция матни 65 фоизга янгиланди.

Янгиланаётган Конституциямиз бўйича умумхалқ референдумида иштирок этиш, ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиш ва “Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳасига муносабат билдириш учун Андижон вилоятининг 2 та шаҳар, 14 та туманида ташкил этилган 928 та референдум участкасига андижонликлар кўтаринки кайфият билан кела бошлади.  

Умумхалқ референдумини юқори савияда ва уюшқоқлик, қонунийлик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ўтишини таъминлаш учун барча участкаларда зарур шароитлар яратилди. Бўлиб ўтаётган референдумда 1 миллион 702 минг 902 нафардан зиёд андижонликлар иштирок этиши кўзда тутилган. Шундан 39 минг 266 нафари овоз бериш жараёнларида илк бор иштирок этаётган ёшлардир.  

[gallery-11652]

Вилоятдаги 32 та референдум участкасида овоз бериш жараёнларини онлайн тарзда тўғридан-тўғри кузатиб бориш имкони яратилган. Вилоят референдум ўтказиш комиссиясининг маълумотига кўра, 20 минг 893 нафар фуқаро референдумда муддатидан олдин овоз берган.

Андижон шаҳри, Навоий шоҳ кўчасидаги Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида ташкил этилган 37- референдум участкасига фуқаролар эрталабдан кўтаринки кайфиятда кела бошлади.  

– Референдумни юқори савияда ўтказиш, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун ҳамма нарса тахт, – дейди 35- референдум участка комиссияси раиси Абдумухтор Ҳакимов – Ҳудудимизда 2 минг 555 нафар овоз берувчи рўйхатга олинган, уларнинг 300 нафари биринчи марта овоз беради. Бундан ташқари, 15 нафар уйда туриб овоз берувчи кекса ва ногирон фуқароларимиз бор.  

Участкамизда қонун ва белгиланган тартиблар доирасида 56 нафар иштирокчи муддатидан аввал овоз берди. Участкамизга келган фуқароларга рўйхат асосида овоз бериш бллютенлари берилмоқда. Эрталабдан участка биноси ёруғ, фуқароларларнинг ҳеч қандай қийинчиликларсиз овоз беришлари учун зарур барча шароит яратилган.  Дарҳақиқат, референдум участкасида овоз берувчилар ҳамда кузатувчилар учун зарур барча шароитлар яратилган, бундан ташқари, оналар ва болалар хонаси, шифокорлар навбатчилигида тиббий пункт фаолияти йўлга қўйилган.  

Умумхалқ референдумига ташриф буюрган айрим юртдошларимизнинг бўлиб ўтаётган референдум хусусидаги фикр-мулоҳазаларини билиш мақсадида уларни суҳбатга чорладик:

– Референдум участкасида овоз берувчиларнинг эмин-эркин овоз беришлари учун зарур барча шароитлар яратилган, – дейди Андижон шаҳридаги “Ҳамкорлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Андижон давлат университети кафедра мудири, академик Сирожиддин Зайнобиддинов.   – Мазкур сиёсий жараёнда фаол қатнашиш, фуқаролик бурчимизни адо этиш учун эрталабдан референдум участкасига, турмуш ўртоғим, ўғил ва келинларим билан келдик. Шахсан мен юртимизнинг порлоқ келажагини таъминлашга хизмат қиладиган, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси кафолати бўладиган янгиланган Конституциямизни маъқуллаб овоз бердим.  

Юқоридаги референдум участкасида бўлгани каби Андижон шаҳрида тузилган 224 та референдум участкаларининг барчасида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/5th1n_poxhk" title="Андижонликлар референдумда фаол қатнашмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,  

Зухриддин УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА