Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик ёшлар “Заковат”да беллашди
22:01 / 2022-10-24

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида турли гуруҳлар йўналишида, яъни уюшмаган ёшлар, билимли ва иқтидорли ёшлар ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган интеллектуал ўйинларда 60 дан ортиқ жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

[gallery-9264]

– Юртимизда ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг иқтидор ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев. – Жумладан, ёшларимизнинг маънавиятини бойитиш, уларни ватанпарварлик, она юртга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, қолаверса, китобхонликни тарғиб этишга қаратилган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилган “Заковат” ўйинида ёшлар фаол қатнашиб, ўзларининг иқтидор, билим ва салоҳиятини намойиш этди.

Қизиқарли баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар асосида уч босқичда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйининг якуний натижаларига кўра, ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалар билан тақдирланди. Қолган барча иштирокчиларга 10 турдаги китоблар жамланмаси тақдим этилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА