Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик ёшлар юртбошимиз ишончини албатта оқлайди
18:15 / 2021-06-20

Бугун жаннатмонанд юртимизда олиб борилаётган ҳар бир ҳаракат, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг замирида инсон манфаатлари, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришдек эзгу мақсад ётади.

Маънавият, одоб-аҳлоқ, илм-фаннинг бебаҳо дурдоналарини яратиб, жаҳон аҳлини ҳайратга солган улуғ алломалар юрти бўлган муқаддас заминимизда ҳар бир кишининг билим олиб, етук ва комил инсон бўлиши учун барча имкониятлар яратилган.

Бошқача айтганда, ҳар бир инсон билими, меҳнати, саъйи-ҳаракати билан кўнглидаги эзгу орзу истакларига эриша олади.  

Бугун юртдошларимиз, хусусан, андижонликлар билан учрашиб, суҳбатлашсангиз, аксарият инсонларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаётганлигини, уларнинг қалбида эртанги кунга умид ва ишонч мустаҳкам эканлигини кўриш мумкин.

Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг шу йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида ҳудуди бир гектар бўлган, 1000 ўринли клиник кафедраларга мўлжалланган замонавий ўқув лабараторияларига эга 7 қаватли янги ўқув биноси қурилиши учун 70 миллиард сўм маблағ ажратилиши, институтда “Саноат фармацияси” таълим йўналиши очилишига ва жорий йилда ушбу йўналиш бўйича белгиланган тартиб ва квоталар асосида талабалар қабул қилиниши ҳақидаги фикрлар  шу юрт фарзанди, андижонлик зиёлиларнинг бир вакили  қатори менинг ҳам қалбимни тўлқинлантириб юборди.  

Институт клиникасида махсус лабораторияга эга ўқув биносининг қурилиши билан талаба ёшларга бир жойнинг ўзида ҳам ўқиб, ҳам амалиёт ўташлари учун кенг имконият яратилади.  

Сир эмаски, бугун мамлакатимизда фармацевтика соҳаси жадал ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан кейинги йилларда ушбу соҳани янада ривожлантиришни учун қатор ҳужжатлар қабул қилинди, соҳа ривожини таъминловчи ҳуқуқий асослар тўла яратилди. Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналарига хориждан хомашё, дастгоҳлар, бутловчи қисмлар олиб келиш учун божхона тўловлари бекор қилинди.

Жумладан, Президентимизнинг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ҳам мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда. Шу ўринда фармацевтикани ривожлантириш, соҳага малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиб келаётган институтимизда  Юртбошимизнинг таклифлари билан Фармация таълим йўналиши очилиб, унда бугунги кунда 500 нафар талаба таҳсил олаётгани ҳам ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир.  

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари, хусусан, Андижон фармацевтика иқтисодий ҳудудида ишга туширилган  корхоналарни малакали мутахассислар билан таъминлашда Андижон давлат тиббиёт институтида очиладиган Саноат фармацияси таълим йўналиши ва жорий ўқув йилида иқтидорли ёшларнинг ўқишга қабул қилиниши малакали мутахассислар тайёрлаш бу борадаги муаммоларни ҳал этиш билан бирга, мазкур йўналишдаги ислоҳотларни самарали амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.  

Кейинги йилларда бутун юртимизда бўлгани каби вилоятимизда таълим, хусусан, олий таълим ривожи йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, муҳтарам Юртбошимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар самараси ўлароқ, андижонлик ёшлар эришаётган ютуқлар кўлами тобора ортиб бормоқда. Шу ўринда мен Андижон давлат тиббиёт институти жамоаси, вилоят ёшлари номидан кўрсатилаётган эътибор ва биз ёшларга билдирилган ишонч учун Юртбошимизга самимий миннатдорчилик билдираман. Андижон ёшлари Юртбошимиз ишончини албатта оқлайди.

Мирзоҳид БОТИРОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти проректори