Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик ёшлар марафонда беллашди
11:45 / 2022-10-23

Андижонда “Андижон ёшлари - янги марралар сари!” шиори остида марафон ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус” доирасида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси, енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш, югуриш спортини оммалаштириш, умуман, спорт ва соғломлаштириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган марафонда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, талаба ёшлар ҳамда турли ёшдаги фуқаролар иштирок этди. 

Андижон шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда вилоятнинг барча туман, шаҳарлари вакиллари иштирок этди.

– Ёшидан қатъи назар спорт билан шуғулланган киши ҳамиша соғлом ва бақувват бўлади, – дейди марафон иштирокчиси, Андижон давлат университети талабаси Нодирбек Муталипов. – Шу маънода минглаб ёшларни бирлаштирган ушбу марафон жисмонан соғлом бўлишимизга ёрдам бериш билан бирга, биз ёшларга куч-ғайрат, шижоат улашди.  

Якунда ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, “Энг ёши кичик иштирокчи”, “Энг ёши улуғ иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА