Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик волейболчилар Ўшда ўртоқлик учрашуви ўтказди
16:02 / 2021-12-24

Ўш шаҳрида Андижон вилояти ва Ўш области эркаклар ва аёллар волейбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Андижон вилояти туризм ва спорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ўртоқлик учрашуви олдидан ташкил этилган тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасида санъат, спорт, туризм, таълим ва бошқа кўплаб йўналишларда ҳамкорлик кўлами кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганлиги таъкидланган. Икки давлат ҳамкорлиги доирасида Андижон вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Қирғизистон Республикаси Ўш области Жисмоний тарбия ва спорт, ёшлар ишлари бошқармаси ўртасида жорий йилда ҳамкорликда оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан меморандум имзоланган эди. Меморандум доирасидаги спорт мусобақалари тақвимига кўра, Андижон вилояти эркаклар ва аёллар волейбол жамоалари Ўш шаҳрида Ўш области жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. 

[gallery-5209]

Учрашув якунида мутасаддилар томонидан икки давлат ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга келишиб олинди.

 

Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА