Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонлик Санъатхон аяга “Вафо ва садоқат учун” медали топширилди
21:59 / 2022-01-15

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида истиқомат қилаётган Санъатхон ая бу йил 83 ёшни қаршилади. Ватан ҳимоячилари куни арафасида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлари бирлашмаси томонидан 6 фарзандни оқ ювиб, оқ тараган, Халқ маорифи аълочиси Санъатхон Қозоқова “Вафо ва садоқат учун” медали билан тақдирланди.

Бугун бирлашма масъуллари Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши вакиллари билан Санъатхон ая хонадонига ташриф буюриб, медални топширди. Аянинг ўғли Абдуқаҳҳор афғон уруши жанггоҳларидан қайтмаган.

Шунингдек, Андижон ИИБ махсус отряди фахрийларидан бир гуруҳи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда олиб бораётган хизматлари учун тақдирландилар. “Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси 25 йиллиги”, “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медаллари билан тақдирланганлар орасида Авазбек Сайдуллаев, Одилжон Ғаппаров, Зуҳриддин Мараджапов, Қосимжон Ашуров ва Бахтиёр Жумабоевлар бор.

[gallery-5470]

ЎзА суратлари