Андижонлик гандболчилар ғолиб бўлди
Андижон шаҳрида гандбол бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган “Баркамол авлод” спорт мусобақасининг республика финал босқичи якунига етди.
Республика босқичи финал ўйинларида мусобақанинг ҳудудий саралаш босқичларида ғолибликни қўлга киритган академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшларидан ташкил топган Самарқанд, Жиззах, Хоразм ва Aндижон вилоятлари терма жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашди.
[gallery-5914]
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, андижонлик гандболчиар биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Жиззах вилояти вакилларига, учинчи ўрин эса Самарқанд вилояти терма жамоасига насиб этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тегишли медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА