English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонга янги автобуслар келтирилди
13:11 / 2022-05-04

Андижон шаҳрида яна 14 та замонавий, янги автобус аҳолига хизмат кўрсата бошлади. Андижон шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига транспорт хизмати кўрсатиш даражасини юксалтириш мақсадида “Алпомиш мероси” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган “Aziastar” русумли янги, замонавий автобуслар олиб келиниб, уларнинг қатнови йўлга қўйилди.

- Кейинги йилларда мамлакатимизда, хусусан, Андижонда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами ва сифати ортиб бормоқда, - дейди “Алпомиш мероси” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Акмалжон Нурматов. –  Хусусан,  Андижонда ҳам бу борада эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Вилоят марказига янги автобусларнинг олиб келиниши ана шу ишларга бир мисолдир. Жумладан, корхонамиз томонидан хитойлик ҳамкорлар билан тузилган шартномага асосан, 80 та замонавий автобус ва 40 та микроавтобус олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар улар тўла олиб келинди.

Айни кунда 70 нафар йўловчини ташиш имконига эга, кондиционер, видеокузатув камераси билан жиҳозланган, юмшоқ ва қулай янги автобуслар шаҳардаги қатор йўналишларга қўйилди.

- Янги, замонавий автобуслар қатновининг йўлга қўйилганлиги андижонликлар учун жуда қулай бўлди, - дейди меҳнат фахрийси Тўлқинжон Сиддиқов. – Чиқиб-тушиш осон, ичи кенг, қулай ва ўриндиқлари юмшоқлиги, айниқса, кондиционер ўрнатилганлиги билан менга маъқул келди, қолаверса, йўлкира баҳоси ҳам арзон.

Андижонда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимида олиб борилаётган бу каби ибратли ишлардан, яратилаётган қулайликлардан юртдошларимиз беҳад мамнун бўлмоқда.

Янги автобусларнинг йўналишларга чиқиши олдидан ўтказилган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА