Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондан Сирдарёга кўмак карвони келди
13:23 / 2020-05-02

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши оқибатида жабрланган фуқаролар учун андижонликлар томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.


Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши оқибатида жабрланган фуқаролар учун андижонликлар томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.

Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса юз бериб Сардоба сув омборидан сув чиқиши оқибатида қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 5 тонна ун, 500 кг ёғ, 600 кг гўшт, 3 тонна картошка, 2 тонна гуруч ва 2 тонна макарон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар тўплами ҳамда 35 мингта тиббий ниқоб, 10 минг дона бир марталик идишлар, 145 мингдан зиёд кийим-кечак маҳсулотлари юборилди.

Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.