Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондан Мўйноққа қадар пиёда йўлга чиққан икки юртдошимиз ўз вилояти – Сирдарёда муносиб кутиб олинди
11:45 / 2021-02-28

Ўзбекистонни энг шарқий нуқтаси Андижондан шимолий энг чекка ҳудуди –Мўйноққа пиёда йўлга чиққан сирдарёлик Элдорбек Жўраев ва Тўлқин Усмонов ҳақида аввал хабар берган эдик.

27 февраль куни кеч соат 16:00 лар атрофида уларни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ж.Ғойибов бошчилигида – вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Сирдарё тумани ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, спорт ишқибозлари ва ёшлар Сирдарё ҳудудида муносиб тарзда кутиб олди.

Андижондан Мўйноққача пиёда йўлга чиққан бу жасоратли йигитларни бугун нафақат сирдарёликлар балки мамлакатимизнинг кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қўллаб-қувватламоқда.

– Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бизни ушбу ташаббус сари ундади, – дейди Тўлқин Усмонов. – Мақсадимиз –бутун мамлакатимиз бўйлаб пиёда юриб ўтиб, давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони ижроси доирасида фуқароларимиз, айниқса, ёшларимизга соғлом турмуш тарзи ва спортни кенг тарғиб қилишдан иборат.

– Ҳар куни 40-45 километрдан йўлни пиёда босиб ўтаяпмиз, шу кунгача 450 километр масофани юриб ўтдик, – дейди Элдорбек Жўраев. – Таассуротларимиз улкан, ҳар бир қишлоқ, маҳалла ва шаҳарларимизда бизни юртдошларимиз жуда катта иштиёқ билан кутиб олиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётир.

Сирдарё вилоятида ҳам мазкур фармон ижроси доирасида секторлар раҳбарлари бошчилигида бир ҳар маҳаллада “Street workout” майдонларининг ташкил этилаётгани шу ҳудудлар ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишида муҳимдир.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан икки нафар юртдошимизнинг бу ташаббусидан руҳланган сирдарёликлар “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида кўплаб турнир ва мусобақалар уюштирди. Бу аҳолини спортга янада кенгроқ жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

А.Қаюмов, Ф.Тошматов(сурат),

ЎзА