Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги “Yangi nafas” – оммавий югуриш мусобақасидан фоторепортаж
13:11 / 2023-09-03

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган “Бир Ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда югурамиз!” шиори остида “Yangi nafas” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа мамлакатимизда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор бериш, аҳолининг барча қатламлари ўртасида соғлом турмуш тарзини янгича форматда кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилмоқда.  

Мусобақада умумий таълим ва спорт мактабларининг ўқувчилари, олийгоҳ талабалари, кенг жамоат вакиллари иштирок этди. Андижон шаҳридаги Ўзбекистон марказий кўчаси бўйлаб 3 километр масофада ташкил этилган оммавий югуриш мусобақасида 5 мингдан зиёд киши қамраб олинди.  

Мусобақа ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

[gallery-13414]

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА