French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги рейд тадбирларида 2,2 миллиард сўмлик қонунбузарлик аниқланди
15:59 / 2025-12-19

Энергия ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланиш давлат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, ҳудудларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, давлат мулкини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган тизимли назорат ҳамда рейд тадбирлари изчил равишда амалга оширилмоқда.

Айни кунларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат хизмати (бўлими) ҳамда Электр энергияси оқимлари ва йўқотишларни ҳисобга олиш, ҳудудлар билан ишлаш департаменти мутасаддилари иштирокида энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан рейд тадбирлари давом этмоқда.  

Ўтказилаётган тадбирлар давомида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини менсимасдан давлат мулкидан ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти Андижон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари давомида “А” МЧЖнинг электр энергиясидан шартнома расмийлаштирмасдан ноқонуний ҳолатда фойдаланиб келгани аниқланди.

Моддий зарарни аниқлаш бўйича қайта ҳисоб-китоб натижаларига кўра, давлат манфаатларига жами 2,2 миллиард сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлиб, тегишли тартибда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА