Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги олий ўқув юртларига 18 минг нафарга яқин абитуриент ҳужжат топширди
20:02 / 2021-07-12

Айни кунда мамлакатимиздаги олий ўқув юртлари бакалавриат йўналишининг кундузги ва сиртқи бўлимларига абитирентлардан онлайн тарзда ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам мазкур жараён уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

- Айни кунга қадар университетимиздаги мавжуд таълим йўналишлари бўйича кундузги ва сиртқи бўлимларга ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали 4 минг 800 нафарга яқин абитурентдан белгиланган тартибда онлайн тарзда ариза ва ҳужжатлар қабул қилинди, - дейди Андижон давлат университети қабул комиссияси масъул котиби Мирзабаҳром Ботиров. 

– Абитурентлардан ҳужжатлар қабул қилингач, ҳужжатнинг қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн тарзда университет веб-сайтга жойлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Андижон давлат университети Педагогика институтининг кундузги бўлимига 2 минг 700 нафар, сиртқи бўлимига эса 1 минг 800 нафардан ортиқ абитурент ҳужжат топширди.

Қабул комиссиясига муайян малака ва тажрибага эга мутахассислар жалб этилди. Университетда абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарини Онлайн рўйхатдан ўтиш, қабул жараёни бўйича қизиқтирган саволларга жавоб бeриш мақсадида “Мурожаатлар маркази” (CALL CENTER) ташкил этилган.

Умуман, Андижондаги олий ўқув юртларига 2021 йил 11 июль ҳолатига 18 минг нафарга яқин абитурент ҳужжат топширди. Жумладан:

- Андижон давлат тиббиёт институтига 3 минг 72 нафар;

- Андижон давлат университети кундузги бўлимига 3 минг 465 нафар, сиртқи бўлимига 1 минг 311 нафар;

- Андижон давлат университети Педагогика институтининг кундузги бўлимига 2 минг 725 нафар, сиртқи бўлимига 1 минг 784 нафар;

- Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти кундузги бўлимига 514 нафар;

- Андижон машинасозлик институти кундузги бўлимига 1 минг 649 нафар, сиртқи бўлимига 1 минг 287 нафар;

- Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти кундузги бўлимига 1 минг 40 нафар, сиртқи бўлимига 871 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Ҳужжатлар қабул қилиш жараёни 22 июлга қадар онлайн тарзда белгиланган тартибда давом этади.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА