Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги мактабларда “Варшава синф” лари ташкил этилади
17:24 / 2022-02-17

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Варшава менежмент университети Андижон филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан таълим сифатини ошириш, халқаро тажрибалар ҳамда хорижий олий ўқув юртлари имкониятларидан оқилона фойдаланиш, мактаб битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада яхшилаш мақсадида халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кўлами кенгайтириб борилмоқда.  

Шу кунга қадар Андижон вилоятидаги олий ўқув юртлари, шунингдек, Ўзбекистон-Шарда университети, Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Корея университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган эди. Энди уларнинг сафига Асака туманида ташкил этилган "Collegium Humanum" Варшава менежмент университетининг Андижон филиали ҳам қўшилди. Ҳамкорлик меморандумида вилоятдаги умумтаълим муассасаларида 2022 йилдан бошлаб "Варшава синф"ларини ташкил этиш, мактаб битирувчиларига олий таълим муассасасига кириш имтиёзини берувчи "Collegium Humanum" Варшава менежмент университети олимпиадаси" ни ўтказиш ҳамда университетнинг тажрибали ўқитувчилари иштирокида умумтаълим мактабларида маҳорат дарслари ўтказиш бўйича истиқболли режалар белгиланган. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА