Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги мактабда “Директор стипендияси” жорий этилди
17:45 / 2019-11-27

Андижон шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактабида ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Унда ЎзЛиДеП Андижон шаҳар Кенгаши Аппарат-раҳбари Жаҳонгир Жиянов, 11-мактаб директори Умидахон Зокирова, ота-оналар ҳамда аълочи ўқувчилар иштирок этди.

Дастлаб, ўқувчилар тарбияси, телефондан фойдаланиш маданияти ҳамда қиш фасли яқинлиги сабаб, ўқувчиларда пиротехника воситаларига қизиқиш ортиши, бунинг оқибатида барчага бирдек зиён етиши ҳақида ота-оналарга тушунтиришлар берилди.

Мактабда энг аъло баҳоларга ўқиган, жамоат ишларида фаол ва спорт соҳасида юқори натижага эришган 20 нафар ўқувчиларга мактаб директори томонидан 200 минг сўмлик “Директор стипендияси” топширилди.

– Мактабимизда 3300 нафардан ортиқ ўқувчилар аъло баҳоларга ўқийди. Яқинда ЎзЛиДеП билан ҳомийликда янги лойиҳа қўл урмоқчи бўлдик. Энг яхши ўқувчиларимизни ҳар ойда стипендия билан тақдирламоқчимиз. Бугун илк соҳибларга стипендиялар топширилди.

Таъсис этилган стипендия орқали ўқувчиларда ўқишга бўлган қизиқиш ортиши табиий.

– Бугун илк марта стипендия олдим. Бу стипендиямга бадиий китоблар сотиб олмоқчиман, – деди 8-синф ўқувчиси Муҳаммадамин Ёқубов.