Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижондаги 179 та масжидда таровеҳ намози ўқилмоқда
14:55 / 2024-03-11

Бутун Ислом оламида бўлгани каби юртимизда ҳам мўмин мусулмонлар рамазон рўзасини катта ихлос билан адо этмоқда.

Мамлакатимизда кейинги йилларда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилиши, мусулмонларнинг зиммаларидаги диний амалларни бекаму кўст адо этиши, хусусан, рамазон рўзасини тутишлик, таровеҳ намозларини ўқиш учун кенг имконият ва зарур шароитлар яратиб берилмоқда.    

– Гуноҳлар афв этилиши ваъда қилинган, одамлар ўртасида меҳр-оқибат, эзгулик, шукроналик ва хайрли ишлар янада кўпаядиган, ёмон иллатлардан воз кечиш, гина-кудуратлар унутилиб, қалблар яхшиликлар ила тўлдириладиган ушбу муборак ой рўзасини тутишлик ҳар бир мўмин банданинг зиммасидаги фарздир, –  дейди Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд Алимов.  – Ушбу ой юртдошларимизга муборак бўлсин, рамазон рўзасини чиройли тарзда адо этишлик барчамизга насиб этсин.  

Кечадан, яъни Рамазон ойи бошланиши билан Андижон вилоятидаги 179 та жоме масжидида таровеҳ намозлари ўқилмоқда. Қориларимиз томонидан Қуръони карим хатм қилинмоқда. Намозхонлар учун зарур барча шароит яратилган.  

[gallery-16339]

Ушбу муборак кунларда рамазон рўзасини тутишлик, таровеҳ намозларини ўқишлик билан бирга, яқинларимиз, кекса ота-онамиз, муҳтож ва кам таъминланган, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимиз, шунингдек, бева-бечора ва етимлар ҳолидан хабар олиб, уларга хайру саховатлар кўрсатишликни ҳам унутмайлик. Зеро, ана шу хайрли ишларимиз билан  Яратганнинг улуғ ажру савобларига мушарраф бўламиз.    

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари