Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда журналистика маҳорат маркази иш бошлади
12:23 / 2022-02-03

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими қошида журналистика маҳорат маркази ташкил этилди.

Марказнинг илк машғулоти олдидан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Махпурахон Артиқова ва бошқалар марказнинг мақсад ва вазифалари, журналистикага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, журналистика касбининг ўзига хос жиҳатлари хусусида гапирди.

[gallery-5633]

– Мақсадимиз журналистикага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Нажмиддин Эргашев. – Уларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш орқали соҳада кадрлар муаммосини қайсидир даражада ҳал этишга ҳисса қўшиш.

Танишиш тадбиридан сўнг марказнинг илк машғулоти ўтказилди, тажрибали журналистлар томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Ёш бўлажак журналистларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари тингланди, улар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олди. Энди ҳафтанинг хар чоршанба куни «Журналистика маҳорат маркази» тингловчиларига босма нашрлар, телевидение, радио, интернет журналистикаси ва фотожурналистика йўналишлари бўйича мутахассислар томонидан машғулотлар олиб борилади.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА