Андижонда жорий йилнинг 9 ойида экспорт ҳажми 0,5 фоизга ўсди
Андижон вилояти статистика бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида вилоятдаги 389 та экспортёр корхона томонидан умумий қиймати 869,7 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинди. Экспорт хажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ўсди.
Ана шу давр давомида экспорт қилинган маҳсулот ва хизматларнинг 780,8 миллион АҚШ долларига тенг миқдори ёки 89,8 фоизи Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.
Умуман, вилоятининг январь-сентябрь ойларида МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 895,0 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, юқорида қайд этилганидек, шундан 780,8 миллион доллари экспортдир.
Вилоят ташқи савдо айланмасининг энг юқори улуши Қозоғистон Республикаси (45,1 фоиз), Россия Федерацияси (26,2 фоиз) ҳамда Қирғиз Республикаси (20,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири