Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда жигар трансплантологияси йўлга қўйилади
16:55 / 2023-09-19

Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида жигар трансплантологияси – жигарни кўчириб ўтказиш операциясини ўтказиш йўлга қўйилади.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан таклиф этилган ҳиндистонлик мутахассислар бу борада Марказ шифокорлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. 

Ҳиндистондаги нуфузли “Фортис” ҳамда «Dehli va Gurgaondagi Fortis» клиникалари Трансплант маркази директори Вивек Виж ташаббуси билан ҳиндистонлик мутахассислар Андижонда жигарни кўчириб ўтказиш операциялари жараёнларига тайёргарлик, шунингдек, жигар касаллиги бор инсонлар учун реабилитация маркази очиш бўйича иш олиб бормоқда. 

[gallery-13632]

Жигарни кўчириб ўтказиш операциялари жараёнларига тайёргарлик доирасида кадрлар малакасини ошириш, операция залларини тайёрлаш, беморлар базасини шакллантириш, қон қуйиш ва лаборатория марказини такомиллаштириш, зарур техник восита ва жиҳозлар базасини ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, вилоятдаги мазкур соҳада иш олиб бораётган шифокорлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспланто-логияни бошидан кечирган беморларнинг диспансер назорати ва даволанишини самарали ташкил этиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Ана шу жараёнларда андижонлик шифокорлар ҳам бевосита иштирок этмоқда, улар операцияга тайёргарлик бўйича зарур билим ва малакалар олмоқда. 

Тажрибали мутахассис, Трансплант маркази директори Вивек Виж тавсиясига кўра, “Noida Fortis” клинкаси хирург-консультанти Ф. Аҳмад Андижондаги мазкур лойиҳага раҳбарлик қилмоқда. 

Тайёргарлик жараёнларидан сўнг Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида жигарни, шунингдек, буйракни кўчириб ўтказиш операцияларини амалга ошириш йўлга қўйилади. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари.