Андижонда замонавий видеокамералар ўрнатилмоқда
Андижонда она табиат, экологик мусаффоликни таъминлаш, ҳудудлар тозалигини сақлаш, турли чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш сингари салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Лекин шунга қарамасдан бу борада кўнгилсиз ҳолатлар учраб турганлиги ачинарлидир.
Андижон шаҳрининг кўча ва гузарларида ана шу каби дилни хира қиладиган, атроф-муҳит ифлосланишига сабаб бўлаётган, яъни турли чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаб кетиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида шаҳарнинг турли ҳудудларида 12 дона тасвирга олувчи замонавий видеокузатув камералари ўрнатилмоқда.
Андижон шаҳри ҳудудларида ноқонуний чиқиндилар ташланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, қоидабузарликларни аниқлашда ушбу янги технология яқиндан ёрдам беради.
[gallery-13270]
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА