Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган Ёшлар ойлиги доирасида Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида “Ёшлар веломарафони” бўлиб ўтмоқда.
Ёшларнинг ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, фаол ёшлар сафини кенгайтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда велоспорт турининг оммавийлигини ошириш мақсадида ўтказилган велоспорт мусобақаларида ҳаваскор спортчилар ҳамда фаол ва уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.
[gallery-2683]
Бўстон туманида ўтказилган мусобақада ҳам юзлаб йигит-қизлар фаол иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи туман бўлимлари ҳамкорлигидаги мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Якунда ўғил болалар ўртасида Нурилло Омонов, қизлар ўртасида эса Гулсанам Собирова биринчи ўринга сазовор бўлди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА