Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда йилига мингдан ортиқ юрак нуқсони билан касалланган беморларда жарроҳлик амалиёти ўтказилади
16:28 / 2021-01-05

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси нафақат Андижон вилояти, балки Фарғона водийси аҳолисига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси қошида фаолият юритаётган  Юрак қон-томир жарроҳлик бўлими реанимация зали қайта таъмирланиб, кардиореанимация  йўналиши учун мослаштирилди. Бу ерда мураккаб юрак жарроҳлик операцияларини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Замонавий сунъий қон айланиш аппарати, “СКА” ва газоанализатор ва бошқа жиҳозлар ўрнатилиб, очиқ юрак операциялари  бажарилмоқда.  

Клиникамизда мазкур йўналиш учун малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, марказда иш олиб бораётган 2 нафар кардиохирург, 1 нафар перфузиолог, 3 нафар кардиоанестезиолог ва 1 нафар функционал диагностика бўйича эхокордиограмма мутахассиси академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий жарроҳлик марказида, шунингдек,  Россия Федерацясининг Новосибирск шаҳридаги Қон айланиш тизими патологияси институтида, Польшанинг Катовици шаҳридаги Селезия институти кардиохирургия бўлимида малака оширди.  

Яна бир неча мутахассисимиз эндоваскуляр хирургия бўйича академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий жарроҳлик марказида, Москва шаҳридаги А.Н.Бакулев номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги илмий марказида ҳамда Жанубий Кореянинг Гуванжу шаҳридаги Чаннон тиббиёт академияси кардиохирургия бўлимида малакасини ошириб қайтди.  

Умуман, кардиохирургия бўлимида кўп йиллардан буён орттирилган ва юрак туғма нуқсони билан беморлар жарроҳлик йўли билан даволаниб келмокда. Ҳозирга кадар 3 мингдан зиёд беморларда юрак жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 2020 йилни ўзида 128 та ана шундай жарроҳлик операцияси бажарилди. Ёш болаларда юрак туғма нуқсони билан, шунингдек, митрал ва аортал клапанларни протезлаш операциялари илк бор ўтказилди.

Жорий йилда клиникамизнинг юрак қон-томир жарроҳлик бўлимига “Ангиограф” аппарати ўрнатилиши, операцион ва реанимация бўлимлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш орқали юракни коронар қон-томирларини стентлаш, миокард инфаркти ўтказган беморларда томирлар ангиопластикаси, аорта коронар шунтлаш, болаларда туғма юрак нуқсонларининг паллиатив ва радикал, кам инвазив эндоваскуляр операциялари, юракда ритм бузилишларининг эндоваскуляр йўл билан бартараф килиш, электрокардиостимулятор ўрнатиш, периферик кон томирлар ангиопластикаси ва стентлаш сингари қўшимча операцияларни ўтказиш имкони яратилади.  

Натижада  юрак қон-томир жарроҳлик бўлимида йилига 1 мингдан ортиқ юрак нуқсонлари билан касалланган беморларда малакали жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.  

Президентимиз Олий Мажлисга ва халқимизга мурожаатида жорий йил мамлакатимизда – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб эълон қилинди. Бу биз шифокорлар зиммасига янада масъулиятли вазифаларни юклайди. Мен ишонч билан айта оламанки, клиникамиз жамоаси халқимиз саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш йўлида зиммамизга юкланган барча ишларни самарали амалга ошириш учун етарли имконият ва салоҳиятга эга.  

Баҳодиржон РАҲМОНОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти

клиникаси бош шифокори