Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда Янги йил шукуҳи
17:19 / 2025-12-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон шаҳри ҳам айни пайтда Янги йил байрами оғушида. Шаҳар марказига ўрнатилган баланд арча, ёруғ гирляндалар, ранг-баранг безаклар аҳоли ҳамда меҳмонларга кўтаринки кайфият улашмоқда.  

Айниқса, кечки шаҳар янада жозибали тус олган. Майдонларда болалар қувончи, оилалар сайри, байрам қўшиқлари ва шодликка тўла лаҳзаларга гувоҳ бўласиз. Янги йилнинг асосий қаҳрамонлари – Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги дастурлар барчага завқу шавқ бағишламоқда.

[gallery-26964]

Андижонликлар Янги йилни янги орзу, умид ва янгиланиш кайфияти билан қарши олмоқда.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА