Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда янги подстанция ишга туширилди
12:54 / 2023-11-21

Шаҳрихон туманида 125 мегавольт-ампер қувватига эга янги “Сарой” подстанцияси ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган умумий қиймати 253,4 миллиард сўмга тенг лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида ишга туширилган мазкур подстанцияга қуввати 125 мегавольтли трансформатор ўрнатилди.    

Маълумки, кейинги йилларда электр энергиясига бўлган талабнинг кескин ортиши, мавжуд электр подстанциялари ҳамда тармоқларининг  эскирганлиги натижасида Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида, айниқса, куз-қиш ойларида электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келиб турар эди. Ана шу каби ҳолатларни бартараф этиш, вилоятда электр энергияси таъминотини яхшилаш, шунингдек, 2023-2024 йил куз-қиш мавсумида магистрал электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида янги “Сарой” подстанциясининг ишга туширилиши билан Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор туманларида электр энергияси таъминоти янада яхшиланади.  

[gallery-14694]

Ҳозирга қадар юқоридаги туманларга электр энергияси узатиб келаётган Андижон туманидаги 220/110/10кВ кучланиш қувватига эга “Хакан” подстанциясида тармоқ узунлиги ҳисобига электр энергиясидан технологик сарф-йўқотишлар юқори бўлиб келаётган эди. Эндиликда ана шу муаммога барҳам берилди.  

Янги подстанция Шаҳрихон, Балиқчи, Бўстон ва Улуғнор  туманларининг қатор ҳудудларидаги 450 дан ортиқ ижтимоий соҳа объекти, 3,5 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти, 100 минг нафардан зиёд аҳоли хонадонларида электр энергияси таъминоти сифатини оширади. Ана шу ҳудудларга аввалдан электр энергияси узатиб келаётган подстанциялардаги кучланишни бир неча баробарга енгиллаштиради.  

Янги подстанциянинг ишга туширилиши нафақат аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш, балки ҳудудларда ишлаб чиқариш чиқариш қувватини янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини электр энергияси билан таъминлаш имкониятини ҳам кенгайтиради.    

Янги “Сарой” подстанцияси “Хакан” подстанцияси юкланмасини 100 мегаваттга енгиллаштиради. Энергия сарфи камайиши ҳисобига Андижон, Асака, Булоқбоши, Хўжаобод, Марҳамат ва Жалақудуқ туманларида истеъмолчиларнинг электр таъминоти барқарорлашади.  

 

Ф. Убайдуллаев,  

З. Умрзоқов (сурат),  

ЎзА мухбирлари