Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда яна ўғрилик — 1 миллиард 548 миллион сўмлик электр энергияси ўғринча ишлатилган
10:11 / 2023-10-04

Олтинкўл туманидаги “ВРБ 2022” МЧЖга қарашли плёнка ишлаб чиқариш цехининг электр ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилиб, 2 миллион 405 минг 441 киловатт соат электр манбасидан ноқонуний фойдаланилган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолат бўйича 1 миллиард 82 миллион 448 минг 450 сўм миқдорида зарар келтирилган.

Андижон шаҳридаги “Б.Х.И.” МЧЖга қарашли чойхонанинг электр ҳисоблаш ускунасига ҳам ташқи таъсир кўрсатилган. Бунда етказилган зарар 326 миллион 208 минг 150 сўмни ва ноқонуний фойдаланиш 724 минг 907 киловатт соатни ташкил этган.

Мазкур шаҳардаги яъни, “ЗНХ Ф.” хусусий корхонаси электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштирган. Бу эса давлат манфаатларига 140 миллион 159 минг сўм (311 минг 464 кВт⋅соат) миқдорида зарар етказган.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизматининг маълумотига кўра, ҳар учта ҳолат бўйича 1 миллиард 548 миллион 815 минг 600 сўм зарар ҳисобланган. Бу миқдордаги электр энергияси 16 минг 840 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг келади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА